Самарқандда Ўзбекистон ва Қатар раҳбарларининг музокаралари бошланди

Самарқандда 6 июн куни Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Хамад Ал Сонийнинг давлат ташрифининг асосий тадбирлари бошланди.

Қатар раҳбарини тантанали кутиб олиш маросими доирасида Конгресс маркази олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.

Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини янгради.

Ўзбекистон Президенти ва Қатар Амири фахрий қоровул сафидан ўтиб, расмий делегация аъзолари билан учрашиб, қутловлар алмашди.

Тантанали маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди, деб хабар қилди Ўзбекистон давлат раҳбари матбуот хизмати.