Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Ўзбекистон делегацияси билан учрашди

Шаҳзода Файсал ибн Фархон ва Ўзбекистон делегациясининг Ар-Риёддаги вазирлик идорасида учрашуви.

Томонлар икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар, шунингдек, қўшма ва кўп томонлама мувофиқлаштиришни кучайтириш йўллари бўйича келишиб олдилар.

Учрашув ҳақидаги маълумотлар Саудия Арабистонининг етакчи ахборот агентлиги «SPA» ва 1500 дан ортиқ нашрларни қамраб олувчи «NABD» ахборот платформаси томонидан кенг ёритилди.

Учрашув икки давлат ўртасида турли соҳалар, жумладан, иқтисодиёт, туризм, фан ва технология соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Иккала томон ҳам ўз халқлари манфаатлари йўлида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.