Сенат Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон ўртасида ҳаво ҳудудидан фойдаланиш соҳасидаги битимни ратификатсия қилишни маъқуллади

Сенатнинг сўнгги мажлисида муҳим ҳужжат – “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида давлат авиацияси томонидан ҳаво ҳудуди ва аэродромлардан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида”ги Битимни ратификация қилиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.

Ўтган йилнинг ёзида имзоланган мазкур шартнома авариялар, табиий офатлар ва бошқалар каби форс-мажор ҳолатларида давлат авиацияси ҳаво кемаларининг ҳаво ҳудуди ва аэродромлардан фойдаланиши соҳасида ўзаро ҳамкорликнинг ягона тартибини белгилайди.

Ҳужжатда томонлар форс-мажор ҳолатлари юзага келган тақдирда мезбон давлат ҳаво ҳудудини қисқа муддатли кесиб ўтиш учун рухсат сўраш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.

Ушбу шартноманинг ратификация қилиниши парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун зарур қадамдир.

Муҳокама чоғида сенаторлар мазкур ҳужжатнинг ратификация қилиниши Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг мантиқий давоми эканини алоҳида таъкидладилар.

Бу ҳамкорлик минтақавий хавфсизлик ва бутун Марказий Осиё минтақасининг барқарор ривожланишини таʼминлашга хизмат қилади.

Сенат Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги парвозлар хавфсизлигини таъминлаш ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлган Битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.