Сенатнинг ялпи мажлиси 3-февралга белгиланган

Ўзбекистонда 26-январ куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг онлайн мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлисини жорий йил 3-февралга чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Сенаторлар навбатдаги ялпи мажлисда қуйидаги қонунларни муҳокама қилишни режалаштирмоқда:

  • “Географик кўрсаткичлар тўғрисида”;
  • “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;

  • “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”;

  • “Моддий маданий мерос обектларини муҳофаза қилиш кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;

  • “Фуқаролар ва тадбиркорлик субектлари ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;

  • “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”.

  • “Халқаро меҳнат ташкилотининг қурилишда хавфсизлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги 167-сонли Конвенциясини ратификация қилиш тўғрисида (Женева, 1988 йил 20 июн)”;

  • “МДҲга аъзо давлатларнинг ёлғон товар белгилари ва географик кўрсаткичлардан фойдаланишнинг олдини олиш ва уларга чек қўйиш бўйича ҳамкорлиги тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида” (Минск, 2021-йил 28-май)”.

Шунингдек, сенаторлар 2017-2021-йилларда Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида”, қишлоқ хўжалигида сувни тежовчи технологиялар ва ушбу мақсадларга ажратилаётган маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги, шунингдек, 2021-йилда давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисида Адлия вазирининг ахбороти амалга оширишга оид давлат дастурини амалга ошириш тўғрисидаги ҳукумат ҳисоботи, жорий этиш тўғрисидаги Бош вазир ўринбосарининг ахборотини эшитишни ҳам режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, ялпи мажлисда мамлакатимизда газ баллонлари билан жиҳозланган автотранспорт воситалари хавфсизлигини таъминлашнинг аҳволи ва бу борадаги қонун ҳужжатларининг ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасига депутатлик сўрови юбориш, шунингдек глобал интернет ахборот тармоғида ёшлар ва вояга етмаганлар учун миллий контент, уларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти ва зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш, қонунчиликни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинади.