Сенатор Ғаниев рўйхатдан чиқарилди

МСК томонидан қабул қилинган тегишли қарор асосида Шуҳрат Ғаниев сенаторлар рўйхатидан чиқарилди.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бош вазир ўринбосарининг бир вақтнинг ўзида сенатор бўлишига йул қўймайди.

МСК Ғаниевни «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 4-моддасига ва Ўзбекистон Сайлов кодексининг 16-моддасига биноан сенаторлар рўйхатидан чиқариб ташлади.

Ғаниев энди Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳасини ривожлантириш бўйича ўринбосари бўлиб, демак у бир вақтнинг ўзида сенатор бўлиб ишлай олмайди.

Ушбу қарор Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, сентябр ойи охирида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши пайтида Шуҳрат Ғаниевнинг номзоди аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича Бош вазир ўринбосари лавозимига тасдиқланган эди.