Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудларига хизмат сафарида бўлади

Бугундан бошлаб Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар хизмат сафарларига жўнаб кетди. Улар 2 апрелга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бўлади.

Сафар давомида сенаторлар аҳоли ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан учрашади. Уларга маъқулланган қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳамда Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган масалаларни тушунтириш режалаштирилган. Сенаторлар, шунингдек, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўришда, Сенат қарорлари ижроси билан шуғулланишда ҳамда фуқароларнинг Сенатга юборилган ҳамда келиб тушган мурожаатларини жойида кўриб чиқишда кўмаклашиши керак.

Олий Мажлис Сенатининг ахборот хизмати сенаторларнинг хизмат сафарлари жадвалини, уларнинг исм-шарифлари ва алоқа телефонларини эълон қилиб, зарур ҳолларда рўйхатга ўзгартиришлар киритилишидан огоҳлантиради.