Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг маълум қилишича, жорий йилнинг 14 апрел куни Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳри йиғилишида иштирок этишни режалаштирмоқда.
«14 апрел куни Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишида иштирок этади», – деди Мария Захарова.
Мазкур тадбир доирасида долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар, шунингдек, Ҳамдўстлик форматида ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Шунингдек, 2022-йилда Тивлараро ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинади.
«Халқаро хавфсизлик масалаларига, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида еътибор қаратиш режалаштирилган», — деди у.