Сеул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси делегациясининг KOTFA ташкилотчилари билан учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон делегацияси ва KOTFA ташкилотчиларининг учрашувида томонлар Ўзбекистонда туризм соҳасидаги ўзгаришлар ва Сурхондарё вилоятининг сайёҳлик салоҳиятини муҳокама қилдилар, шунингдек, Ўзбекистоннинг KOTFA-2023 кўргазмасида иштирок этиши тўғрисида келишиб олдилар.

Ўзбекистоннинг Сеулдаги елчихонасида Ўзбекистон делегациясининг Корея Жаҳон сайёҳлик ярмаркаси (KOTFA) ташкилотчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Жанубий кореялик ташкилотчилар Ўзбекистонга 4-7 май кунлари бўлиб ўтадиган Жанубий Кореядаги энг йирик халқаро сайёҳлик кўргазмаси – KOTFA-2023да миллий стенд билан иштирок этишни таклиф қилишди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Жанубий Корея туризм саноати иштирокчилари ўртасида B2B форматида учрашувлар ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Ўтган йили KOTFAда Ўзбекистон ўзининг сайёҳлик имкониятларини тақдим этган эди.