ШҲТ Бош котиби Ўзбекистон Республикаси пойтахтига келди

Бугун, 13-май куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Чжан Мин Тошкентга келди.

“Тошкент” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов кутиб олди.

Чжан Миннинг Ўзбекистонда бўлиши давомида Ўзбекистоннинг ШҲТга раислигида тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.