Шавкат Мирзиёев ерларни хусусийлаштириш жараёнини соддалаштириш бўйича топшириқ берди

Савдоларни ташкил этишни соддалаштириш, ер участкаларини кимошди савдосига қўйиш масалалари муҳокама қилинган йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Шавкат Мирзиёев ер участкаларини кимошди савдосида сотишни соддалаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
Йиғилишда «Yerelektron» ахборот тизими орқали кимошди савдосига қўйилган 12 мингдан ортиқ ер участкалари қишлоқ хўжалиги ерлари ёки муҳофаза этиладиган ҳудудларда жойлашганлиги таъкидланди. Бўш турган ер участкалари тизимга фақат қурилиш бўлимлари томонидан киритилганлиги сабабли барча бўш ерларни қидириш имконияти чекланган. Шу муносабат билан тақдимотда мазкур йўналишда ҳудудий қурилиш бошқармалари ва кадастр органларининг биргаликдаги фаолиятини йўлга қўйиш таклиф этилди.

Ерларни ким ошди савдосига қўйиш жараёнининг мураккаблиги ҳам таъкидланган, чунки у 13 босқичдан иборат бўлиб, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи билан олиш 48 иш кунини, мулк ҳуқуқи билан эса 74 иш кунини олади. Шу муносабат билан, ер участкаларини ким ошди савдосига қўйиш босқичларини 8 тагача, муддатларини эса мос равишда 16 ва 22 иш кунигача қисқартириш имконияти таъкидланди.

Тақдимотда шаҳар типидаги аҳоли пунктларида ер участкаларини архитектура ва шаҳарсозлик бўйича ҳудудий кенгаши билан келишилган ҳолда бош режа асосида ким ошди савдосига қўйиш таклиф этилди. Шунингдек, тадбиркорларга бош режада кўзда тутилган участкалар бўйича соддалаштирилган тартибда ер ажратиш таклифи илгари сурилди.

Қайд этилишича, аҳоли учун мазкур чора фойдаланилаётган ерларни хусусийлаштириш имконияти бўлади. Ҳозирда ушбу хизмат учун тўлов йиллик ер солиғининг 20 бараварини ташкил этади. Президент топшириғига кўра, ушбу қиймат Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида 10 баравар, бошқа вилоятларда эса 5 баравар ставкада белгиланди.