Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом кенгаши мажлиси раиси билан музокаралар ўтказди

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев бугун, 13-июл куни Эрон Ислом кенгаши мажлиси раиси Мухаммад Бағир Ғолибафни қабул қилди.

Давлат раҳбари матбуот котибининг маълум қилишича, учрашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов парламент қуйи палатасида Эрон Ислом кенгаши раиси бошчилигидаги делегация билан учрашган эди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, уни янги мазмун билан бойитиш, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.