Шавкат Мирзиёев Қозоғистон халқи ва раҳбарига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев ўз мурожаатида мамлакатда рўй берган фожиали воқеалар муносабати билан Президент Қосим-Жомарт Токаев ва дўст Қозоғистон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Давлатимиз раҳбари Ватан ва эл-юрт тинчлигини ҳимоя қилиш йулида ҳалок бўлган фидойи ўғлонларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда оммавий норозилик намойишлари ва тартибсизликлар бўлиб ўтди. Намойишчилар орасида дўконларни талон-тарож қилган ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига ҳужум қилган талончилар гуруҳлари бўлган. Расмий Қозоғистон ҳукумати уларни террорчилар деб билади. Президент Қосим-Жомарт Токаев Олмаотага ҳужум қилган 20 минг кишини эълон қилди.

Оқибатда 160 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 8 мингга яқин киши ушбу акцияларда қатнашгани учун ҳибсга олинди.

Мамлакатнинг қатор вилоятларида содир бўлган фожиали воқеалар натижасида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев 2022-йил 10-январни умумхалқ мотам куни деб эълон қилишга қарор қилди.