Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7-октабр куни амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига келди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, олий мартабали меҳмонни Пулково халқаро аэропортида Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко, Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Бугун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммити бўлиб ўтади.
Бундан ташқари, кун тартибида кўп томонлама ҳамкорлик ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиш кўзда тутилган.
7 октабр куни Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтиши аввалроқ хабар қилинганди.
«Куннинг ярмида президент (Владимир Путин — таҳр.) Мдҳга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувини ўтказиши режалаштирилган. Константиновский саройида бўлиб ўтади. Бу келаси ҳафтада бўлиб ўтадиган МДҲ саммити – Остонада бўлиб ўтадиган Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишига тайёргарлик кўриш контекстида жуда муҳим воқеа бўлади», — деди Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков.
Шунингдек, у 7 октябр куни Путин 70 ёшга тўлишини айтд