Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига ташрифи бу ҳафта амалга ошмайди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи шу ҳафта амалга ошмайди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Администрацияси хабар бермоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи Қирғизистон расмийлари айтганидек, шу ҳафта эмас, балки шу ой охирида бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Газете.uz»га Ўзбекистон Президенти Администрациясидаги манба маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев декабр ойида Бишкекка ташриф буюриши ҳақида унинг матбуот хизмати ноябр ойи охирида хабар берган эди. Ўзбекистон томони ташриф саналарини айтмади. Куни кеча Қирғизистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ташриф шу ҳафта бўлишини айтди.

9-декабр, жума куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров раислигида Бишкекда Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этиши кутилмоқда. Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомига эга.