Жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикасига ташриф буюради.
Бу ҳақда Президент Садир Жапаров “Кабар”га берган интервюсида маълум қилди.
“Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Токаев 26 май куни Қирғизистонга ташриф буюради. Шу куни тушдан кейин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюради”, — деди у.
Шунингдек, 27 май куни ЕОИИга аъзо давлатларнинг барча президентлари Қирғизистонга келиши маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 14-апрел куни Садир Жапаров Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовни қабул қилди.
Сўнгра давлат раҳбари Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил май ойи охирида кутилаётган жавоб ташрифини мамнуният билан қайд этиб, Қирғизистон-Ўзбекистон олий даражадаги музокаралари мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ривожланишнинг кейинги сифат босқичига олиб чиқишига ишонч билдирди.