Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи қолдирилгани йўқ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Қирғизистонга келади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонга расмий ташрифи доирасида ушбу мамлакат парламенти юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди Айни пайтда Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга расмий ташрифига тайёргарлик давом этмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи қолдирилмади, деб маълум қилди Ташқи ишлар вазири ўринбосари Нуран Ниёзалиев.

Вазир ўринбосарининг айтишича, тайёргарлик ишлари давом этмоқда, муддатлар дипломатик каналлар орқали келишиб олинмоқда. Бироқ, унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон раҳбарининг Қирғизистонга ташрифининг аниқ санаси ҳозирча номаълум. Маълумки, ташриф вақти икки президентнинг иш жадвалига боғлиқ.

«Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи Кемпиробод сув омбори бўйича қизғин муҳокамалар билан боғлиқ эмас. У давлат ва хўжалик мақомига эга бўлади. Лекин, катта эҳтимол билан кун тартибида чегара масалалари бўлади», — дея қўшимча қилди Ниёзалиев.

Шунингдек, у Қирғизистон Ўзбекистонга таклиф қилмоқчи бўлган қатор икки томонлама шартномалар, меморандумлар, ҳаракатлар режаси, инвестиция лойиҳалари тайёрланаётганини таъкидлади..