Швециянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Бугун, 26-апрел куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Швециянинг қароргоҳи Стокголм шаҳридаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Томас Данестадни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ғайрат Фозилов ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, элчини янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унга юксак ва масъулиятли лавозимдаги муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Швеция кун тартибининг долзарб масалалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий, сармоявий ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни фаоллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.