Сирдарёга янги прокурор тайинланди

Санжар Абдрахимович Мавлонов Сирдарё вилояти прокурори лавозимида иш бошлади.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бу лавозимга тайинлангунга қадар у Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани прокурори лавозимида ишлаб келган.

Санжар Мавлонов 2020-йил август ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти прокурори Шоҳрух Аминов Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари этиб тайинланган эди.

Шоҳрух Аминов 2020 йилнинг ноябр ойидан буён Сирдарё вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётганди.