Бугун, 7-февраль куни Словения ташқи ишлар вазири Таня Фаён бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикасига келади.
ТИВ хабарига кўра, 7-9 февраль кунлари Словения делегацияси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа идораларида учрашувлар ўтказади, шунингдек, Ўзбекистон-Словения бизнес-форумида иштирок этади.
Бундан ташқари, Словения ТИВ раҳбари Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ташриф буюриб, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашади.