«Дунё» нашри хабарига кўра, 3 август куни Ўзбекистоннинг Швециядаги янги элчихонасининг биринчи дипломати Стокголмга етиб келди. Тайинланган маслаҳатчи Нодир Ғаниев Ўзбекистон Республикасининг Швеция Қироллигидаги Муваққат ишлар вакили вазифасини бажаради.
Фарғонада туғилган, 50 ёшда. 1993 йилда Тошкент Давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг Шарқ филологияси факултетини тамомлаган. 1994-йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб, марказий аппаратда ва мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда ишлаб келган.
Нодир Ғаниев Швецияга жўнаб кетишидан аввал Ташқи ишлар вазирлигининг Европа давлатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. Инглиз, араб, рус ва француз тилларини билади.
Еслатиб ўтамиз, Стокголмдаги дипломатик ваколатхона Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги 36-элчихонаси бўлади.