Стокгольмда Ўзбекистон ва Швеция вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди

Стокгольмда Ўзбекистон ва Швеция вакилларининг муҳим учрашуви бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Швеция Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Ян Кнутссон билан музокаралар ўтказди.

Суҳбат чоғида мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди, шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Швеция Давлат котиби Ўзбекистон делегациясининг ташрифи муҳимлигини таъкидлаб, Ўзбекистоннинг Стокгольмдаги элчихонаси иш бошлаганидан бери амалга оширилган биринчи олий даражадаги расмий ташрифни олқишлади.

Учрашув якунлари бўйича Швеция ТИВ раҳбариятининг яқин келажакда Ўзбекистонга эҳтимолий ташрифи бўйича келишувга эришилди.