Тўрақўрғон туманига янги ҳоким тайинланди

Наманган вилояти ижро ҳокимияти тизимида янги кадрлар тайинлови бўлиб ўтди.

Ахрор Мансуров Тўрақўрғон вилоятига янги ҳоким бўлди.

У бунга қадар Наманган вилояти ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мудири лавозимларида ишлаб келган.

Президент маъмуриятида етакчи инспектор бўлиб ҳам ишлаган.

Аҳрор Мансуров 1988 йилда Наманган вилояти Мингбулоқ туманида туғилган. 2013-йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2013-йилда Мингбулоқ тумани давлат нотариал идорасида бошлаган. 2014-2016 йилларда Наманган вилояти адлия бошқармасида ишлаган.

2016-2019-йилларда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот-таҳлил бўлимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Тўрақўрғон вилоятининг собиқ ҳокими Зулайҳо Маҳкамова Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар масалалари қўмитаси раиси этиб тайинланган эди.