Танзила Нарбаева Ли Чжаншу билан онлайн учрашув ўтказди

Видеоконференция чоғида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Хитой Халқ Республикаси Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Ли Чжаншу билан музокара ўтказди.

Парламент матбуот хизмати хабарига кўра, мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, келишувларни юқори даражада амалга оширишда парламентларнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига эътибор қаратдилар.

Ўзбекистоннинг жорий йилдаги ШҲТга раислиги доирасидаги парламентлараро ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув якунида Олий Мажлис Сенати ва Хитой Халқ Республикаси Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишувга еришилди.