Ташқи ишлар вазири Швециядаги ҳамкасби билан музокаралар ўтказди

7 декабр куни РУЗ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Швейцария Конфедерацияси ташқи ишлар федерал маслаҳатчиси (вазири) Игнацио Кассис билан телефон орқали суҳбат ўтказди.

ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари Ўзбекистон-Швейцария кўп қиррали алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар.

«Томонлар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қишлоқ жойларда инфратузилмани ривожлантириш, ресурсларни тежаш ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқишларини тасдиқладилар», дейилади хабарда.

Бундан ташқари, икки мамлакатнинг БМТ, ЕХҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқалари масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, улар турли даражаарда бўлиб ўтадиган алоқалар жадвали тўғрисида фикр алмашдилар.