Тохир Ориповга Президент томонидан генерал-майор унвони берилди

Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Тохир Ориповга генерал-майор унвони берилди.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Президент фармони билан Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Тохир Тўлқинович Ориповга генерал-майор махсус унвони берилди”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2018-йил октабр ойида ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Тохир Орипов Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланган эди.

Тохир Орипов 2018 йилнинг май ойида ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланган эди. 2017-йил июл ойидан 2018-йил июлигача ИИВ патрул хизмати ва жамоат тартибини муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.