Тошкент: Қирғизистон Республикаси ва Румыния элчиларининг учрашуви бўлиб ўтди

Тошкентда икки давлат — Қирғизистон ва Румыния элчиларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Хабар қилинишича, Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Иброҳим Жунусов 16 июн куни Румыниянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Даниел Кристиан Cиобану билан учрашди.

Қирғизистон элчихонасида хабар қилинганидек, Даниел Кристиан Cиобану ўзининг дипломатик фаолияти тўғрисида, шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий соҳаларда Румыния-Ўзбекистон ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати тўғрисида маълумот берди.

Иброҳим Жунусов қирғиз-ўзбек ҳамкорлигини ривожлантиришнинг асосий йуналишлари ҳақида гапирди.

Томонлар Қирғизистон ва Румыния ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятларини муҳокама қилдилар.