Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига бошлиқ ўринбосари тайинланди

Тергов бўлими аппаратида кадрлар ўзгариши содир бўлди.

Бу ҳақда ИИВ Тергов бошқармаси хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан полковник Абдувосит Абдураззоқов Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Абдувосит Абдураззоқов шу кунга қадар Учтепа тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Абдувосит Абдураззоқов 1981-йил 19-июлда Тошкент шаҳрида туғилган. 2002 йилда Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. Кейин ички ишлар соҳасида турли лавозимларда ишлаган. 2020-2021 йилларда Сергели тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган.

Абдувосит Абдураззоқов ўз вақтида Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармасининг ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили бўлиб ҳам ишлаган.