Тошкент ва Анқара хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши бош котиби Виктор Маҳмудов бошчилигидаги делегатсияни қабул қилди.

Учрашув Туркия Ички ишлар вазирлигининг Анқара шаҳридаги Хавфсизлик ва фавқулодда вазиятларни мувофиқлаштириш марказида (GAMER) бўлиб ўтди.

Улар Суриядаги инқироз, Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар, инсонпарварлик ёрдами, терроризм, молиявий жиноятлар ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш мавзусини муҳокама қилдилар.

Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини тайёрлаш, ноқонуний миграция мавзуси, шунингдек, табиий офатларга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Йиғилишда Туркия Миллий хавфсизлик кенгаши Бош котиби Сейфулла Ҳаджимюфтюўғли ҳам иштирок этди.