Тошкент ва Берлин Афғонистон бўйича ҳамкорликни давом эттириш ниятида

Германия ва Ўзбекистон Афғонистондаги вазият бўйича ҳамкорликни давом эттириш ниятларини эълон қилишди.

Маас яна ўзбек томонига беқарор минтақадан немислар ва бошқа чет элликларни эвакуация қилишни ташкил этишда ёрдам бергани учун миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистон ва Германия расмийлари Афғонистон йуналишида яқин ҳамкорликни давом эттирадилар.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Вазирлик маълумотига кўра, 30 август куни ҳар икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Абдулазиз Комилов ва Хайко Маас Тошкентда учрашув ўтказган. Томонлар Афғонистондаги вазият билан боғлиқ долзарб масалаларни муҳокама қилишди.

Аввалроқ, Маас журналистларга яқин кунларда Тожикистон, Ўзбекистон ва Покистонга, шунингдек, Туркия ва Қатарга бориб, беқарор минтақадан келган қочқинлар билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилишини айтган эди.
Маас Германия ва бошқа чет эл фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилишни ташкил этишда ёрдам бергани учун ўзбек томонига яна миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, икки мамлакатнинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро муносабатлари юзасидан фикр алмашилди, бўлажак қўшма тадбирларнинг кун тартиби ва тақвими кўриб чиқилди, дея қўшимча қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Афғонистондан эвакуация
Ўтган ҳафта Германия Мудофаа вазирлиги Кобул аеропортидан ҳарбий эвакуация тугаганини эълон қилди. Бундесвер самолёти Афғонистонни тарк этди.

Пайшанба куни Кобулда содир этилган терактлар эвакуаци операциясини давом эттириш имконсизлигини кўрсатди, деди Германия мудофаа вазири.

Операция давомида Бундесвер самолётлари Афғонистондан 5,3 мингдан ортиқ одамларни эвакуация қилди.

Эвакуация Тошкент аеропорти орқали амалга оширилди.

Толибон* Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритди
Афғонистондаги вазият кескинлигича қолмоқда: сўнгги ҳафталарда толиблар ҳудудни фаол равишда эгаллай бошладилар ва чегарада назорат ўрнатдилар.
Август ўрталарида Толибон* аъзолари пойтахт Кобулга кириб, президент саройини эгаллаб олишди. Афғонистон раҳбари Ашраф Ғани «қирғиннинг олдини олиш» учун Афғонистонни тарк этди.
Кейинчалик Толибон* сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим Афғонистондаги уруш тугаганини, яқин келажакда мамлакатда бошқарув шакли аниқ бўлишини айтди.
* — бошқа бир қатор мамлакатларда тақиқланган террорчи ташкилот