Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари алмаштирилди

Тошкент вилояти ижро ҳокимияти тизимида кадрлар ўзгариши содир бўлди. Ҳокимнинг биринчи ўринбосари ўзгарди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Холмирза Ниёзов Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлди.

У ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Узоқов 2021-йил январ ойида Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.

Ўтган йилнинг 18 ноябр куни Ўзбекистон Президенти Қашқадарё вилояти ҳокимини лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

Президентнинг тегишли фармонлари билан Зойир Мирзаев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди, Муроджон Азимов эса ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Қашқадарё вилоятининг собиқ ҳокими Зойир Мирзаев Тошкент вилоятига ҳоким бўлди.