Тошкентда Афғонистондаги вазиятга бағишланган қўшни давлатлар махсус вакилларининг йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкентда Ўзбекистон, Россия, Хитой, Эрон, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон вакиллари Афғонистондаги мавжуд вазиятни муҳокама қилиш учун учрашди. Йиғилишда минтақада аёлларни камситиш, гиёҳванд моддалар савдоси ва террорчи гуруҳларга қарши кураш масалалари кўтарилди.

Тадбирда Ўзбекистон, Россия, Хитой, Эрон, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон вакиллари иштирок етиб, Афғонистоннинг янги жамиятида афғон аёлларининг меҳнат ва таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш муҳимлигини таъкидладилар.

Делегациялар Ўзбекистоннинг Афғонистон билан ҳамкорликда ҳаракатларни тайёрлаш ва мувофиқлаштириш учун БМТ шафелигида музокаралар гуруҳини тузиш ғоясини ҳам ижобий баҳолади.

Умуман олганда, учрашув самарали деб топилди ва Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг 4-учрашувини Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш билан якунланди.