Тошкентда ШҲТ минтақалари раҳбарларининг форуми бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 3-4 август кунлари Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) раислиги доирасида Тошкент шаҳрида минтақалар раҳбарларининг форуми бўлиб ўтади.

Форумдан кщзланган асосий мақсад ШҲТга аъзо давлатлар эътиборини туризм, маданият ва қишлоқ хщжалигини янада ривожлантириш масалаларига қаратишдан иборат.

Икки кунлик тадбир дастуридан ялпи мажлис ва учта панел сессияси, шунингдек, ташкилотга аъзо мамлакатлар ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум щтказилади.

Панел сессиялар давомида иштирокчилар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича қўшма юқори технологияли лойиҳалар, қишлоқ хўжалиги, жумладан, озиқ-овқат соҳасига инновацион технологияларни жорий этиш, шунингдек, туризм ва транспорт логистикаси соҳасидаги ҳамкорликка эътибор қаратади.

Ҳудудлар раҳбарлари форуми минтақа давлатларига минтақани янада ривожлантиришнинг истиқболли йуналишларини биргаликда ва ҳар томонлама кўриб чиқиш имконини берувчи мулоқот майдони вазифасини ўтайди.