Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Тошкентда Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) раислиги доирасида ташкилотга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ташкилотга аъзо ва кузатувчи-давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котиблари, ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси котибияти ва ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.

Кун тартибига мувофиқ халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш, жумладан, терроризм, экстремизм, ноқонуний қурол-яроғ ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш, шунингдек, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

ШҲТ Хавфсизлик кенгашлари котибларининг учрашувлари 2004 йилдан буён ўтказиб келинмоқда ва кўп томонлама ҳамкорликнинг мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат механизми ҳисобланади. Биринчи учрашув 2004 йил 4 июнда Тошкентда бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2021-йил 23-июн куни Душанбе шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилиши бўлиб ўтган эди.