Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирларининг йиғилиши бошланди

Бугун, 25-июл куни Тошкентда Ўзбекистон томони раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирларининг гибрид форматда еттинчи йиғилиши бошланди.

Учрашувда делегациялар раҳбарлари ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида мувофиқлаштирилган ва самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашадилар.

Йиғилиш якунлари бўйича ШҲТга аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантиришга қаратилган қатор муҳим ҳужжатлар тасдиқланиши кутилмоқда.

Аввалги учрашув 2021-йил 12-августда бўлиб ўтган.