Тошкентда Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия ўртасида мулоқот бўлиб ўтади

2 август куни Тошкентда уч давлатнинг ташқи сиёсат, савдо-иқтисодий ва транспорт соҳалари учун масъул вазирликлари раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия мулоқот форматининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, томонлар Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия ўртасидаги стратегик шерикликни минтақавий ва халқаро сиёсат, савдо-иқтисодий, сармоявий ва транспорт соҳаларида янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади.

Учрашув давомида мазкур йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқилади.

Тадбир якунида Тошкент декларацияси қабул қилиниши режалаштирилган.