Тошкентда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Германия элчиси билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Германиянинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари ўртасидаги учрашув тафсилотлари Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабаридан маълум бўлди.

2021 йил 19-январ куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германия Федератив Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфелдни қабул қилди.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, молиявий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Германия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва келгуси ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Турли даражаларда бўлиб ўтадиган алоқалар жадвали ва кун тартиби бўйича фикр алмашилди.

Парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалаларига, шу жумладан Олий Мажлис вакилларининг Германияга ва Бундестагнинг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш орқали алоҳида эътибор қаратилди.

Улар ўзаро савдони кенгайтириш, ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва Ўзбекистон иқтисодиёти соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифларни муҳокама қилдилар.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.