Тожикистон ва Ўзбекистон таълим ва илм-фан соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Бугун, 14-март куни Тожикистон ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари вазирларининг расмий учрашуви бўлиб, унда илм-фан, рақамлаштириш, биотехнология ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди. Шунингдек, Тожикистон Миллий университетида икки давлат ректорларининг биринчи форуми ўтказилиши эълон қилинди.

Томонлар кенг кўламли масалаларни, жумладан, қўшма илмий танловлар ўтказиш, талабалар ва ёш олимларнинг академик алмашинувини, стартап лойиҳаларини, шунингдек, рақамлаштириш, нанотехнологиялар, геология, биотехнологиялар, сунъий интеллект ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар.

Бундан ташқари, томонлар Тошкентда ўтказиб келинаётган анъанавий INNOWEEK ҳафталиги доирасида Тожикистоннинг илмий ишланмалари ва инновацион технологияларини намойиш этиш, талабалар оʻртасида танловлар ўтказиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Раҳим Саидзода Наврўз – табиат уйғониш байрами арафасида амалга оширилаётган ушбу ташриф рамзий маънода эканини таъкидлаб, икки давлат ўртасидаги муносабатлар янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

Шунингдек, яқин кунларда Тожикистон Миллий университетида Ўзбекистон ва Тожикистон ректорларининг биринчи форуми бўлиб ўтиши эътиборга молик.