Туркия президенти биринчи хоним билан Ўзбекистонга келди

Тошкент аеропортида Туркия президенти ва делегацияни Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёева кутиб олди.

Аввалроқ Анадолу агентлиги Эрдўғон Долмабахче саройидан Истанбул Отатурк аеропортига боргани ва у ерда Украина-Россия музокаралари иштирокчиларига мурожаат қилгани ҳақида хабар берган эди.

Бортида Туркия раҳбари бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 10:45да Истанбулдан Тошкентга учди.

Туркия президентига рафиқаси Эмине Эрдўғон, Адлия вазири Бекир Бўздаг, Миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акар, Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Ведат Билгин, Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа, Савдо вазири Меҳмет Муш ва Президент маъмуриятининг алоқа бўйича директори Фаҳреттин Алтун ҳамроҳлик қилмоқда.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Туркия раҳбари давлатимиз раҳбари билан бирга “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғига келиб, мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Янги мажмуани қисқача кўздан кечириш бўлиб ўтди, унда мартабали меҳмонга ушбу ансамблнинг архитектура ечимлари ва ҳайкалтарошлик композитсияларининг хусусиятлари ҳақидаги тушунчалар тақдим этилди.

“Таъкидлаш жоизки, хорижий давлат раҳбарининг “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғига гул қўйиш маросими илк бор ўтказилди ва келгусида мамлакатимиз меҳмонларининг анъанавий ташриф буюрадиган жойига айланиши кўзда тутилган”, — дейилади хабарда.