Туркия Самарқандда бош консулликни очади

Туркиянинг Самарқанддаги бош консуллиги биносининг фойдаланишга топширилган санаси маълум бўлди.

Шу муносабат билан яқинда Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов Туркия Республикасининг Самарқанддаги Бош консуллиги раҳбари Солиҳ Жанерни қабул қилди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ва стратегик шериклик муносабатлари барча соҳаларда, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда жадал ривожланиб ва ​​мустаҳкамланиб бораётгани ҳар икки томонда ҳам таъкидланди.

Солиҳ Жанернинг сўзларига кўра, ҳукуматнинг 2020 йил 18 августдаги қарорига биноан Самарқандда очиладиган Бош консуллик биноси 8 март куни фойдаланишга топширилади.

Бош консуллик икки мамлакат ўртасидаги инвестиция, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш бўйича вазифаларни бажаради.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, очилиш маросимида Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлининг ташрифи ва иштироки кутилмоқда.