Туркманистон Президенти Ўзбекистонга ташрифини эълон қилди

Маълум қилинишича, у савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Туркманистон-Ўзбекистон қўшма комиссиясининг навбатдаги мажлисига тайёргарликни кучайтиришни топширган.

Қўшни республика раҳбари Ўзбекистонга ташрифи ҳақида ишчи видеоконферентсия чоғида маълум қилди. Унга кўра, ҳужжатлар тўплами Тошкентда имзоланади.

Бердимуҳаммедовнинг қайд этишича, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Туркманистон-Ўзбекистон қўшма комиссиясининг навбатдаги йиғилишида имзолашга тайёрланаётган битимлар кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев август ойи ўрталарида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни Ўзбекистонга ҳар қандай қулай вақтда расмий ташриф билан таклиф қилган эди.