Украинадаги воқеалар Ўзбекистон ташқи сиёсатига таъсир қилмайди — Асадов

Ўзбекистоннинг ташқи йўналишини миллий манфаатлар белгилайди, Украинадаги воқеалар унга таъсир қила олмайди.

Бу ҳақда 1 декабр куни Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди, дея хабар беради РосСМИ.

«Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат кун тартиби мамлакатимиз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бу ҳеч қандай геосиёсий воқеаларга ҳам, геосиёсий вазиятга ҳам боғлиқ эмас», — деди Асадов журналистларнинг Украинадаги воқеалар фонида Ўзбекистон ва Франция ва Европа Иттифоқининг бошқа давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш эҳтимоли ҳақидаги саволига изоҳ бераркан.

Асадовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ташқи сиёсати кун тартибини шакллантиришга ҳеч бир давлат таъсир қилмайди.

«Европа Иттифоқи бизнинг асосий сиёсий ва иқтисодий ҳамкорларимиздан биридир. Ҳар икки томон манфаатлари йўлида фаол ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш», — деди Асадов.

Эслатиб ўтамиз, 21-22-ноябр кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Францияда расмий ташриф билан бўлиб, унинг натижасида 6 миллиард евродан ортиқ шартномалар тузилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерацияси Давлат думаси раиси Вячеслав Володин АҚШ вакилларининг Ўзбекистонга тез-тез ташриф буюришига изоҳ берган эди.