USAID маъмури Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) маъмури Саманта Пауэр «Янги Ўзбекистон» дастурининг аҳамиятини таъкидлади, шунингдек, ташриф буюриш режаларини маълум қилди. Бу ҳақда у 9 сентябр куни Вашингтонда Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида айтди.

Май ойида USAID раҳбарлигини ўз қўлига олган Саманта Пауэр бу мамлакатга анча олдин ташриф буюриши керак эди. Ота-онаси Ўзбекистонга ташриф буюришди ва ўз саёҳатлари ҳақида гапириб беришди. Энди бунинг катта сабаби бор — бир йил олдин USAID Ўзбекистонда «мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштиришнинг ҳақиқий муҳим белгисига» айланган тўлиқ ваколатхонасини очди.

Унинг таъкидлашича, АҚШ Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон» ҳақидаги тасаввурини олқишлайди.

“Ўзбекистон одамларга фаровонлигини ошириш, бизнес қуриш ва ўз жамоалари учун барқарор иқтисодий имкониятлар яратиш учун тез иқтисодий ислоҳотларни бошлади. Умид қиламизки, бу ислоҳотлар жойлардаги ҳақиқий одамларга ҳақиқий таъсир кўрсатади”, — деди агентлик раҳбари.

“Биз АҚШда биламизки, демократия бирданига туғилмайди. Демократик давлатларнинг гуллаб-яшнаши учун эса одамларнинг фаровонлиги етарли эмас. Ўзбекистон халқи ўз эҳтиёжларига жавоб берадиган ҳукумат тузиш истагини очиқ-ойдин билдирди. Ўзбекистонликлар биладики, гуллаб-яшнаши учун матбуот ва фуқаролик жамияти ўз фикрини эркин ифода эта олиши, чет эл сармоялари келиши учун коррупцияга барҳам берилиши, эркин ва рақобатбардош сайловлар халқнинг хоҳиш-иродасини акс эттириши керак”, — деди Саманта Пауер.