УТC саммитида давлат раҳбарлари бир қатор ҳужжатларни имзоладилар

Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанд вилоятида бўлиб ўтган саммити якунида иштирокчи давлат раҳбарлари қатор ҳужжатларни имзолади.

Қабул қилинди:

  • Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг декларацияси;
  • Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги Нахичеван битимига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома;
  • Туркий Давлатлар Ташкилотининг тартиб қоидаларини қабул қилиш тўғрисида қарор;
  • Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби ва унинг ўринбосарларини, шунингдек Туркий тилли академия президенти ва вице-президентини тайинлаш тўғрисидаги қарор;
  • Туркий инвестиция жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги қарор.