Вазирлар Маҳкамаси тизимида кадрлар ўзгариши содир бўлди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси департаментларидан бирида янги кадр тайинлови бўлиб ўтди.

Бўрийхон Ҳожихонов Вазирлар Маҳкамаси Геология, энергетика, саноат ва унинг асосий тармоқларини ривожлантириш бошқармаси сектор мудири этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июн ойи ўрталарида Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасининг янги тузилмасини тасдиқлаган эди.

Фармонга кўра, ҳукумат томонидан бош вазир маслаҳатчиси – Геология, энергетика, саноат ва унинг асосий тармоқларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозими жорий этилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг департамент ходимларининг умумий сони 269 нафардан иборат бўлган янгиланган ижро тузилмаси тасдиқланди.