Вазирлар Маҳкамасида кадрлар ўзгариши

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида янги кадрлар тайинлови бўлиб ўтди.

Азамат Отеулиев Маҳаллий саноат ва кооперация алоқаларини ривожлантириш котибиятининг Махсус иқтисодий ва кичик зоналар, шунингдек, ёшлар саноат ва бизнес зоналарини ривожлантириш сектори раҳбари бўлди.

Президентимиз 2021-йил 21-апрелдаги «Ёшлар саноат-тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Шунингдек, аввалроқ Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси тизимида янги кадрлар тайинловлари амалга оширилгани ҳақида хабар берилганди.

Шерзод Каримов котибиятнинг таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича ўринбосари, таълим тизимини ривожлантириш сектори мудири бўлди.

Шунингдек, Дониёр Ерматов Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича котибиятнинг болаларни ҳимоя қилиш сектори мудири этиб тайинланди.

Оммавий коммуникациялар ва очиқликни таъминлаш секторига ҳам Шахобиддин Мусаев раҳбарлик қилди.