Ўзбекистон Афғонистон муваққат ҳукуматини олқишлайди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилиши ҳақида баёнот берди. «Ўзбекистон Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилишини олқишлайди. Умид қиламизки, бу қарор кенг миллий келишувга эришиш, бу мамлакатда барқарор тинчлик ва барқарорликни ўрнатишнинг бошланиши бўлади. Биз конструктив мулоқотни ривожлантиришга тайёр эканлигимизни билдирамиз», — дейилади Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

.