Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясининг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги қарорига қўшилди.
Миср ва Мавритания томонидан тақдим этилган резолюция кенг қўллаб-қувватланди, 193 аъзо давлатдан 153 нафари, жумладан Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасидаги бошқа давлатлар томонидан маъқулланди АҚШ, Исроил ва яна 10 давлат бунга қарши чиқди, 23 давлат бетараф қолди.
Миср ва Мавритания раҳбарлари томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат инсонпарварлик хусусиятига урғу беради ва вазиятни сиёсийлаштиришга интилмайди.
Резолюциянинг асосий мазмуни инсонпарварлик нуқтаи назаридан зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилишни қатъий талаб қилишдир.
Резолюция, шунингдек, барча томонларнинг халқаро гуманитар ҳуқуқ бўйича ўз мажбуриятларини, айниқса, тинч аҳолини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан бажариши талабини ҳам ўз ичига олади.
Бош Ассамблеяга овоз бериш учун тақдим этилган резолюциянинг янги таҳрири БМТ Хавфсизлик Кенгашида муваффақиятсизликка учрагач, янгиланди.
Хавфсизлик Кенгашининг 13 аъзоси лойиҳани қўллаб-қувватлади, бири бетараф қолди, аммо АҚШ вето қўйганлиги сабабли резолюция қабул қилинмади.
Эслатиб ўтамиз, БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларидан фарқли ўлароқ, Бош Ассамблея қарорлари юридик кучга эга эмас. Аввалроқ Ўзбекистон ҳам Исроилни Голан тепаликларини озод қилишга чақирувчи БМТ резолюциясини қўллаб-қувватлаган эди.