Ўзбекистон давлат идоралари юристларни қисқартиришни режалаштирмоқда

Ўзбекистонда ҳозирги кунда давлатда мавжуд бўлган юридик бўлимларнинг ўрнига, ҳудудий адлия бошқармалари ҳузурида юридик хизматлар кўрсатадиган корхоналар, марказлар ишлайди. Бу штатларнинг кенг миқёсда қисқаришига олиб келади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бу Президентнинг «Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги фармонида назарда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, 2021 йил 1 октябрдан бюджетдан молиялаштириладиган айрим давлат ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмаларида юридик хизматларнинг жами 1182 штат бирлиги қисқартирилади.

Уларнинг ўрнини республиканинг барча туманларида (шаҳарларида) ташкил этиладиган ҳудудий адлия идоралари ҳузуридаги юридик хизматлар кўрсатиш марказлари эгаллайди. Улар 1056 штат бирлигини яратадилар. Айнан ушбу марказлар давлат идораларига юридик хизмат кўрсатадилар.

Марказлар юридик шахс мақомига эга бўлмаган ва Адлия вазирлигига бўйсунадиган таркибий бўлинма шаклида ташкил этилади. Марказ ходимлари юридик хизмат кўрсатувчи провайдерларнинг вакиллари сифатида суд ишларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Ҳар қандай давлат идораларига бирон-бир тарзда аралашиш ва марказлар фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир қилиш қатъиян ман этилади.

Бундан ташқари, ҳужжатга мувофиқ, давлат идораларига марказлар билан келишилмаган ҳолда юридик характердаги ҳужжатларни қабул қилиш тақиқланади.

Шунингдек, марказлар бошқа юридик шахсларга пуллик асосда юридик хизмат кўрсатиши мумкин.