Ўзбекистон газ билан Туркманистондан таъминланади

Бугун, 13 декабр куни Туркманистон раҳбари Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқовни қабул қилди.

Сардор Умурзоқов Туркманистон Президентига Президент Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро бетарафлик куни муносабати билан самимий саломи, эзгу тилаклари ва табрикларини, шунингдек, Ўзбекистон раҳбарининг яқинда Ашхободга қилган ташрифини илиқ эслаши ҳақидаги сўзларини етказди.

Сафар давомида Ўзбекистонга кунига қўшимча 20 миллион куб метр (3 ойда жами 1,5 миллиард куб метр) газ етказиб бериш бўйича келишувга эришилди ва шартнома имзоланди.

Агар бу лойиҳа амалга оширилса, қишда Ўзбекистонда пайдо бўлган газ муаммоси тўлиқ ҳал бўлиши мумкин.