Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Раззакович Бобожонов Арманистондаги ҳамкасбига табрик телеграммасини юборди.
Ниже приводится полный текст поздравления.
Арманистон Республикаси
Полицияси бошлиғи
полиция полковниги
В.Р. Казарянга
Ваге Робертович!
Сизни ва сиз бошчилигингиздаги Арманистон Республикаси полиция органлари ходимлари Арманистон мустақиллиги куни муносабати билан чин қалбимдан эзгу тилакларимни қабул қилгайсиз!
Ишончим комилки, вазирликларимиз ўртасида ўрнатилган дўстона ва конструктив ҳамкорлик, ўзаро англашув, ишонч ва шерикликнинг мустаҳкам пойдеворига асосланган стратегик шериклик муносабатлари бундан буён ҳам давлатларимиз равнақи йўлида ривожланиб ҳамда мустаҳкамланиб бораверади.
Фурсатдан фойдаланиб, ҳурматли Ваге Робертович, Сизга мустаҳкам соғлик-саломатлик, масъулиятли давлат фаолиятингизда янги муваффақиятлар, Арманистон халқига — тинчлик ва осойишталик тилайман.
Чексиз ҳурмат ва самимий тилаклар билан,
Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазири
генерал-лейтенант
Пўлат Раззоқович Бобожонов